Улуғбек Бақоев: "Сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб, мағлуб бўлиш аламли"

  • 29 июнь 2019, 22:02
  • 547
  • Спорт
  • Улуғбек Бақоев: "Сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб, мағлуб бўлиш аламли"
    Суперлиганинг 13-тури доирасида "Локомотив" - "Сўғдиёна" (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдириб ўтди.

    - Бугун биз амалдаги чемпионга қарши ўйнадик. Сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб, мағлуб бўлиш жуда аламли. Рақибларни табриклайман. Бу футбол. Улар бирдамлик ва ўйинчиларнинг маҳорати эвазига ғалабага эришишди. Кейинги ўйинларда хатоларни тўғрилашга ҳаракат қиламиз.

    - Жамоанинг етакчиларига нималар етишмаяпти? Танаффусда нималарни ўзгартиришни истадингиз? Балки, селекция ишларида хатолар бордир?
    - Менимча, жамоага бундай ўйинларда барчасини ўз қўлига оладиган футболчи етишмаяпти. "Локомотив" эса топ футболчилар билан ўйнайди. Уларнинг таркибида миллий терма футболчилари кўпроқ. Селекцияда ҳам яхшироқ ишлашга ҳаракат қиламиз. Жамоанинг келгуси муваффақиятлари шунга боғлиқ.

    - "Сўғдиёна"нинг потенциали нималарга етади? Жамоа ёзги трансферлар ойнасида кучайтириладими?
    - Бу ҳозирча махфий маълумот. Ҳозирда биз олдинга ҳаракат қилишимиз керак. ОАВда чиқаётган хабарларга эса унчалик эътибор бермаяпмиз.

    Манба: championat.asia

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Улуғбек Бақоев: "Сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб, мағлуб бўлиш аламли"