ЎФА вице-президенти Равшан Эрматов мазкур лавозимни эгаллагани муносабати билан ҳакамлик фаолиятида вақтинчалик танаффус олган. Таниқли ФИФА рефериси бу ҳақда 29 июнь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар бермоқда Tribuna.uz нашри.
«Аввалига мен ҳам шундай ўйлагандим. Лекин футболнинг ичига кириб, ундаги муаммоларни кўрганимда яқин вақт ичида бундай имкониятим йўқлигини тушуниб етяпман. Чунки иш ҳақиқатан ҳам кўп. Агар боримизни бериб ишламасак, ундаги натижа ўз-ўзидан пастга тушиб кетади.
Бир вақтнинг ўзида иккита қуённинг кетидан югурсангиз, натижа бўлмайди. Шунинг учун ҳозир бор эътиборимизни айтаётган гапларимизни амалга ошириб, футболни тўғри йўлга тушириб олишга қаратишимиз керак. Ва ундан кейин бу [ҳакамлик] қочиб кетмас.
Энди ҳозир приоритетлар ўзгарган. Ҳозир футболдаги ташкилий ишлар билан шуғулланиш бош приоритет бўлиб турибди. Ҳакамликни ҳозирча паузага қўйдик.
Яқин уч ойда белгиланган халқаро ўйинларим бор эди, Хитой ва Саудия Арабистони чемпионатларида ишлаш бўйича келишувларимиз бор. Бу келишувларни ҳам уч ойга тўхтатиб турибмиз. Уларга тўғри тушунтирдим, тўғри тушунишди. Чунки ўзбек футболининг манфаати учун ҳозир шундай қилмасак, эртага ўзимизни ўзимиз кечира олмаймиз.
Ҳакамликда муваффақиятларга эришишимда, аввало, она ватаним ва ўзбек футболи олдида қарзим жуда катта. Ана шу қарзни узадиган вақт келгандир балки. Боримни бериб, бор тажрибамни ишга солиб, вақтимни шунга ажратадиган пайт келгандир.
Менга халқаро ҳакамлик фаолиятимни давом эттириш имконияти берилди. Лекин вақт йўқ. Кечаси соат 12-1да ҳам ассоциацияда ўтирган пайтларимиз бўляпти. Бир ишга қўл урдикми, бизнинг ёндашишимиз шундай, боримизни бериб ишлашимиз керак», – деди Равшан Эрматов. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?