13:05 / 04.07.2019
3 491

Самвел Бабаян "Қўқон-1912"дан учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятга қандай изоҳ берди

Самвел Бабаян "Қўқон-1912"дан учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятга қандай изоҳ берди
Лига Кубоги “В” гуруҳи 2-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашувидан кейин матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Самвел Бабаян иштирок этди.

"Бугун биз Лига кубогидаги иккинчи учрашувимизни ўтказдик. Бугун асосан заҳирадаги ва ёш футболчиларини майдонга тушириб, уларга ўзларини кўрсатиш учун имконият бергандик. Афсуски, мағлубиятга учрадик. Бугунги баҳсда футболчиларининг имкониятини чамалаб олдик. Трансферлар пайтида кимни олиб қолиш ва кимларни ижарага бериш борасида шу кунларда якуний хулосага келамиз. Бугунги натижадан қониқмадим. Лекин футболчиларимизнинг майдонда борларини бериб ўйнаганликлари таҳсинга лойиқ.

Бу мусобақа бизга керак. Бошқа футболчиларига ҳам ўйин амалиёти бериш учун ҳам турнир керак деб ҳисоблайман. Ҳар бир жамоанинг ўз режаси бўлади. “Локомотив” ҳар доим ўз олдига юқори мақсадларни қўйган. ПФЛ раҳбарлари билан бу борада гаплашдик. Келаси мавсумда бу мусобақанинг ўтказиш вақтини жамоалар билан келишиб белгилашларига умид қиламиз. Балким ФИФА кунларига белгиланса яхши бўларди. Терма жамоага чақирилмайдиган футболчиларга имконият берилар эди.

“Қўқон-1912” жамоаси кейинги босқичга чиққани билан табриклайман. Жамоага кейинги ўйинларда омад тилайман. Қўқонлик мухлисларга ҳам ҳурматим баланд. Улар доим жамоаларини фаол тарзда қўллаб туришади.Уларга келгуси ўйинларда ҳам омад тилайман", - деб Бабаяннинг сўзларини келтириб ўтди Қўқон клуби матбуот хизмати.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Самвел Бабаян "Қўқон-1912"дан учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятга қандай изоҳ берди