Профессионал бокснинг ўта енгил (-50,8 кг) вазн тоифаси вакили Олимжон Назаров (18 та ғалаба, 5 та мағлубият, 11 та нокаут) 25 август куни чемпионлик камари учун жанг қилади. Бу ҳақда GoSport хабар берди.
Маълумотларга кўра, 33 ёшли боксчи шу куни куни филиппинлик Иван Сорианога (20 та ғалаба, 2 та мағлубият, 1 та дуранг, 10 та нокаут) қарши рингга кўтарилади. Мазкур жанг WBO International чемпионлик камари учун кечади.
Эслатиб ўтамиз, Олимжон Назаров айни вақтда Жанубий Кореянинг Cocky Buffalo промоутерлик компанияси таркибида машғулотлар олиб бормоқда.
Сўнгги бор у 16 июнь куни Тошкентда бўлиб ўтган бокс оқшомида грузиялик Мишико Шубитидзени (11 та ғалаба, 14 та мағлубият, 2 та дуранг, 4 та нокаут) биринчи раунддаёқ техник нокаут эвазига мағлубиятга учратганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди