ЖЧ-2022 саралаш босқичи учун қуръа ташлаш маросимини қайси каналда кўриш мумкин?

  • 16 июль 2019, 20:30
  • 1 245
  • Спорт
  • ЖЧ-2022 саралаш босқичи учун қуръа ташлаш маросимини қайси каналда кўриш мумкин?
    Эртага, Малайзиянинг Куала Лумпур шаҳрида 2022-йили Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатининг Осиё минтақасидаги саралаш ўйинлари 2-босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

    Қуръада жами 40та терма жамоа 5тадан 8та гуруҳга ажратилади. Унда Ўзбекистон МТЖ ҳам 2022-йилги мундиал йўлидаги ўз рақибларини билиб олади.

    Қуръа ташлаш маросими FUTBOL TV телеканали орқали соат 14:00дан бошлаб жонли эфирда намойиш этилади. Бу ҳақда "UzReport" ахборот агентлиги хабар тарқатди.

    Қайд этиш керак, Ўзбекистон миллий жамоаси қуръада Ироқ, Сурия, Уммон, Ливан, Қирғизистон, Вьетнам ва Иордания билан 2-саватчадан жой олган.

    » » ЖЧ-2022 саралаш босқичи учун қуръа ташлаш маросимини қайси каналда кўриш мумкин?