Бугун Малайзия пойтахти Куала Лумпурда жойлашган Осиё футбол конфедерацияси бош қароргоҳида Жаҳон чемпионати-2022 ҳамда Осиё кубоги-2023 мусобақалари иккинчи саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси иккинчи саралаш босқичининг “D” гуруҳидан ўрин олди. Гуруҳда терма жамоамизга Саудия Арабистони, Фаластин, Яман ҳамда Сингапур термалари рақиблик қилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ЎФА расмий сайтига қуръа ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Қуръа қандай жамоаларни тақдим этишини олдиндан таҳмин қилиб бўлмайди. Шу сабабдан ҳар қандай рақиб билан тўқнаш келишга тайёр туриш лозим бўлади. Жаҳон чемпионати саралаши иккинчи босқичи қуръаси бизга тақдим этган рақибларнинг барчаси ўзига яраша кучли жиҳатларга эга эканини таъкидлай оламан. Ҳеч бир рақибга беписандлик билан қараб бўлмайди. Гуруҳимиздан ўрин олган ҳар бир рақибни ҳурмат қилган ҳолда учрашувларга ҳозирлик кўрамиз. Ўзбекистон терма жамоаси барча учрашувларда мазмунли ўйин намойиш этиб, якунда келаси босқич йўлланмасини қўлга киритиш учун майдонга тушади, - деди мутахассис.
Манба: ufa.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди