Неймар Месси, Вальдес ва "Реал" футболчилари ҳақида гапирди

  • 20 июль 2019, 12:43
  • 1 016
  • Спорт
  • Неймар Месси, Вальдес ва "Реал" футболчилари ҳақида гапирди
    ПСЖ аъзоси Неймар ўзи билан бирга тўп тепган, унга қарши ўйнаган энг кучли футболчилар ҳамда ўзи билган энг яхши дарвозабон ҳақида гапирди.
    Шунингдек, у «Реал» ҳужумчиси Винисиус Жуниорни келажакда «Олтин тўп»га даъвогарлик қилиши мумкинлиги ҳақида айтди.

    “Месси – мен ўйнаган футболчилар орасида энг яхшиси. Мен учун у дунёда тенгсизи ва мен кўрганлар ичида энг зўри. У билан биргаликда ҳаракат қилганимиз эса эсда қоларли бўлган. Месси билан ўйнаш мен учун фахр ва роҳат олиб келарди. Бундан ташқари, у менинг дўстим ҳамдир.

    Серхио Рамос – мен тўқнаш келган футболчилар орасида энг кучлиси.
    Виктор Вальдес – мен таниганлар ичида энг ажойиб дарвозабон ҳисобланади.

    Винисиус – жуда ёш футболчи. Ўйлашимча, кўп ўтмай у кўзга кўринган ўйинчи бўлиб етишади. У энг яхшиларидан бири бўлиб, «Олтин тўп» учун курашади. У ўз ўйлаган мақсадига етади деб ўйлайман”, – дея қайд этган парижликлар форварди.

    » » Неймар Месси, Вальдес ва "Реал" футболчилари ҳақида гапирди