Бугун 20 июль куни Халқаро Шахмат академияси биносида Ўзбекистон Шахмат федерацияси қошидаги “Марказий Шахмат клуби” томонидан ташкиллаштирилган, рейтингли анъанавий турнир “Тошкент ёзи-2019” мусобақаси ўз ниҳоясига етди.
Унда 248 иштирокчи қатнашди. Шахматчилар “А” ва “Б” гуруҳларига бўлинган ҳолда қатнашишди. “А” гуруҳда рейтинги 1900 дан баланд бўлган шатранж ихлосмандлари дона суришган бўлса, “Б” гуруҳда 14 ёшгача бўлган болалар қатнашишди. “А” гуруҳ ғолибларига пул мукофотлари, “Б” гуруҳ иштирокчиларига эса янги ўқув йили учун ўқув-қуроллари ҳамда сертификат, медаллар топширилди.
“А” гуруҳ ғолиблари (1-ўрин Сапарова Ситора, 2-ўрин Бозоров Махсум, 3-ўрин Мадаминов Муҳиддин).
Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизматининг хабар беришича, “А” гуруҳ ғолиблари учун мукофот жамғармаси 7.000.000 сўм бўлган “Тошкент ёзи-2019” турнирида бу сафар 248 нафар шахматчи қатнашиб, иштирокчилар сони бўйича рекорд ўрнатилди. Чунки “Тошкент ёзи-2019” рейтинги бўлмаган шахматчилар учун тажриба бўлса, рейтинги бўлган спортчилар учун рейтинг жамғариш имконияти дегани.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)