00:12 / 27.07.2019
2 493

“Навбаҳор” ўз майдонида “Қизилқум”га ютқазиб қўйди

“Навбаҳор” ўз майдонида “Қизилқум”га ютқазиб қўйди
Ўзбекистон чемпионатининг 14-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Қизилқум” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Наманганда бўлиб ўтган баҳсда меҳмонларнинг қўли баланд келди.

Учрашув тенг курашлар остида бошланган бўлса, биринчи бўлиб гол уриш меҳмонларга насиб этди. 8-дақиқада Достон Иброҳимов ҳимоячиларни ортда қолдириб марказдан ёриб кирди, унинг узатмасидан кейин навоийликларнинг янги футболчиси Мате Ватсадзе кучли зарба билан ҳисобни очди.

Иккинчи бўлимда мезбонлар босимни кучайтиришди, бироқ “Қизилқум” жамоаси ҳимояни яхши ушлай олди ва ўйин якунига қадар ҳисоб ўзгармади.

Мазкур ғалабадан сўнг "Қизилқум" 14 очко тўплаб 10-поғонага кўтарилди. "Навбаҳор" (21) эса учинчи ўринда қолди.

Cola Cola Суперлига, 14-тур

“Навбаҳор” –“Қизилқум” 0:1 (0:1, 0:0)
Гол:
0:1 - 8 Ватсадзе.

“Навбаҳор” – Ўткир Юсупов, Славко Лукич, Азиз Турғунбоев, Александр Касьян, Мирзоҳид Ғофуров, Игорь Голбан, Жаҳонгир Меҳмонов, Илҳол Алижонов, Аббос Ғуломов (Амирбек Жўрабоев, 68), Аюбхон Нўъмонов, Нодир Мовлонов.

“Қизилқум” – Евгений Черемесин, Алишер Саноев, Лаша Тотадзе, Петр Стивен, Салим Мустофоев, Шерали Жўраев, Азиз Усмонов, Руслан Маргиев, Саиджамол Давлатжонов (Нодирхон Камолов, 58), Мате Ватсадзе (Воҳид Шодиев, 86), Достон Ибрагимов (Сардор Жаҳонов, 74).
Огоҳлантиришлар: Давлатжонов (11), Тотадзе (90+1)

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Навбаҳор” ўз майдонида “Қизилқум”га ютқазиб қўйди