00:18 / 27.07.2019
2 478

Суперлига. "Локомотив" "Сўғдиёна"га имкониятни бой берди

Суперлига. "Локомотив" "Сўғдиёна"га имкониятни бой берди
Ўзбекистон чемпионатининг 14-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Локомотив” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Жиззахда бўлиб ўтган баҳсда майдон эгалари зафар қучишди.

Учрашувда ташаббус меҳмонлар томонида бўлган бўлсада, якуний ҳисоб буни аксини кўрсатди. Асосий вақтнинг сўнгги дақиқасида Шохруз Норхонов рақиб дарвозасини ишғол қилиб мезбонларга сенсацион ғалабани тақдим этди.

Шу тариқа, ушбу ғалабадан сўнг "Сўғдиёна" очколарини 20 тага етказиб олган ҳолда 7-ўринга кўтарилиб олди. "Локо" (27) эса пешқадам "Пахтакор"дан 11 очкога қолиб кетмоқда.

"Сўғдиёна" – "Локомотив" 1:0 (0:0, 1:0)
Гол:
1:0 - 90 Норхонов.

"Сўғдиёна": Милан Митрович, Сардор Қулматов, Искандар Шойқулов, Элёр Орифов, Кахи Махарадз, Шоҳруз Норхонов, Жамшид Болтабоев (Санжар Рашидов, 64), Жасур Ҳасанов, Иван Нагаев (Иззат Абдуллаев, 70), Никола Милинкович, Шаҳбоз Жўрабеков (Шерзод Файзиев, 50).

"Локомотив": Жавоҳир Илёсов, Анзур Исмоилов, Жамшид Искандеров, Сардор Мирзаев, Темурхўжа Абдухолиқов (Диёржон Туропов, 72), Ислом Тўхтахўжаев, Жавоҳир Эсонқулов (Арсланмират Аманов, 46), Йован Жокич (Остон Ўрунов, 73), Давронбек Ҳошимов, Олег Зотеев, Игорь Йелич.
Огоҳлантиришлар: Шойқулов (41), Орифов (45+3), Мирзаев (55).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. "Локомотив" "Сўғдиёна"га имкониятни бой берди