Ўзбекистон чемпионатининг 14-туридан ўрин олган “Металлург” – “АГМК” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Бекободда бўлиб ўтган баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келди.
Учрашув тенг курашлар остида бошланди, 30-дақиқада Шавкат Муллажонов рақиб жарима майдонида юзага келган тартибсизликдан фойдаланиб майдон эгаларини олдинга олиб чиқди.
Иккинчи бўлим анча қизиқарли бошланди, олмалиқликлар рақиб жарима майдони атрофида босимни кучайтиришди. Бу эса 64-дақиқада ўз самарасини берди, Акмал Шораҳҳмедов томонидан узатилган тўпни Зафар Полвонов яқин масофадан дарвозага жойлаб қўйди.
75-дақиқа ўтиб бораётган бир вақтда ҳакам меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгиланди, бу эса “АГМК” футьболчилари ва мураббийларини жумбушга келтирди. Чунки аввлароқ ҳакам қарама-қарши томонга яққол пенальтини бермаган эди. 11 метрлик жарима зарбасини Баҳодир Пардаев аниқ бажарди.
Қолган вақтда агрессив ва кескин кураш борди, бироқ дарвозалар бошқа ишғол қилинмади.
Параллел кечган баҳсда “Андижон” клуби ўзида “Бухоро”ни енгди.
“Андижон” – “Бухоро” 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар: 1:0 - 76 Қиличев, 2:0 - 90+3 Бекмуротов.
"Андижон": Руслан Матниёзов, Жалил Кимсанов, Фарҳод Бекмуратов, Шаҳзод Убайдуллаев, Дилшод Раҳматуллаев, Сардор Азимов, Рўзимбой Аҳмедов, Абдураҳмон Абдулҳақов, Радосав Алексич, Аброр Хусинов, Бобир Акбаров.
"Бухоро": Раҳим Давронов, Миржалол Жумаев, Саламат Қуттибоев, Асадбек Собиржонов, Беҳруз Мўминов, Эргаш Исроилов, Тоҳир Шамсутдинов, Андрей Сидоров, Жаҳонгир Абдумўминов, Милован Капор, Фатҳулло Фатхуллаев.
“Металлург” – “АГМК” 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар: 1:0 - 30 Муллажонов, 1:1 - 64 Полвонов, 2:1 - 78, пенальти Пардаев.
“Металлург”: Александр Лобанов, Аббос Отахонов, Суҳроб Нуруллоев (Зоҳид Абдуллаев, 66), Исломбек Исоқжонов, Баҳром Абдураҳимов (Сергей Тумасян, 90+2), Музаффар Музаффаров, Шавкат Муллажонов, Камолиддин Тожиев, Станислав Андреев, Акбар Исматуллаев, Баҳодир Пардаев.
АГМК: Суҳроб Султонов, Дилшод Жўраев, Элгужа Григалашвили, Санъат Шиҳов, Зоҳир Пиримов (Муроджон Тошматов, 57), Жасур Ҳакимов (Зафар Полвонов, 46), Акмал Шораҳмедов, Жасур Умаров, Сардор Раҳмонов, Бобир Йўлдошев, Владислав Касминин.
Огоҳлантиришлар: Музаффаров (80), Пардаев (83) “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)