17:20 / 30.07.2019
2 308

Бугун «Локомотив» ўзида «Динамо»ни, «Қизилқум» эса «Пахтакор» синовдан ўтказади

Бугун «Локомотив» ўзида «Динамо»ни, «Қизилқум» эса «Пахтакор» синовдан ўтказади
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 15-турига 30 июль, сешанба куни старт берилади.
Куннинг дастлабки ўйинида Жиззахнинг «Сўғдиёна» клуби «Қўқон-1912» майдонига сафар қилади. Учрашув соат 18:00 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Жиззах клуби 14-турда «Локомотив»ни Шоҳруз Норхоновнинг голи эвазига мағлубиятга учратганди (1:0). Қўқонликлар эса «Пахтакор»га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берганди.

Самвел Бабаян бошлиқ Тошкентнинг «Локомотив» клуби ўз майдонида Самарқанднинг «Динамо»сини қабул қилади. Ўйинга соат 19:00 да старт берилиши белгиланган.

Маълумот учун, «темирйўлчилар» 27 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида иккинчи ўринда бораётган бўлса, 18 очко тўплаган «Динамо» 8-ўринни банд қилиб турибди.

Куннинг сўнгги баҳсида Шота Арвеладзе қўл остидаги Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси меҳмонда Навоийнинг «Қизилқум» клубини синовдан ўтказади. Беллашув соат 20:00 да бошланади.

Қайд этиш жоиз, «шерлар» 38 очко билан мусобақа жадвалида етакчилик қилмоқда. Навоий клуби эса 14 очко тўплаб 10-поғонада бормоқда.

30 июль, сешанба куни
1. «Қўқон-1912»—«Сўғдиёна» 18:00
2. «Локомотив»—«Динамо» 19:00
3. «Қизилқум»—«Пахтакор» 20:00

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бугун «Локомотив» ўзида «Динамо»ни, «Қизилқум» эса «Пахтакор» синовдан ўтказади