
“Қизилқум” – “Пахтакор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Шота Арвеладзе иштирок этди.
- Ажойиб майдон учун мезбонларга ташаккур билдираман. Мухлисларга ҳам раҳмат, кимдир яхши ўйнаганда олқишлаб қўйиш барчани хурсанд қилади.
Биринчи бўлим бошида тезкор икки гол урдик. Бўлим охирида эса ҳушёрликни йўқотдик ва мезбонларда хавфли вазиятлар юзага келди. Учинчи тўпни киритганимиздан кейин ўйинни бошқариб, тўпни назорат қилишга интилдик. Бундай ҳавода бу анча қулай.
Рақибни жиддий ўргангандик. Улар ўтган турда Наманганда жуда яхши ўйнаб, ғалаба қозонишганди. "Қизилқум"га кейинги учрашувларда омад тилайман.
Манба: "Пахтакор" матбуот хизмати «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар