08:55 / 31.07.2019
2 624

Улуғбек Бақоев: "Футболда гол киритган жамоа ютади"

Улуғбек Бақоев: "Футболда гол киритган жамоа ютади"
Суперлига 15-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" ҳамда "Сўғдиёна" жамоалари ўртасидаги (1:2) ўйиндан сўнг жиззахликлар устози Улуғбек Бақоев учрашув борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ростини айтсам, Қўқондаги ўйин қийин бўлишини олдиндан билгандик, чунки мезбонларнинг турнир жадвалидаги ўрнидан келиб чиқиб шундай хулоса қилиш мумкин эди. Кутилганидек учрашув мураккаб тарзда кечди. Ғалабага осонликча эришганимиз йўқ. Қўқонликлар бугун яхши ўйнашди. Футболчилар майдонда борларини бериб тўп суришди. Рақибимиз яратилган вазиятлардан фойдалана олмагани бизга қўл келди.

Қолаверса бундай иссиқ ҳавода тўп тепиш осон эмас. Футболчиларим яратилган вазиятлардан унумли фойдаланишди. Футболда гол урган жамоа ютади. Бугунги ўйин учун шогирдларимга миннатдорчилик билдираман. “Қўқон-1912” жамоасига кейинги баҳсларда омад тилайман", - деб Бақоевнинг сўзларини келтириб ўтди "Қўқон-1912" матбуот хизмати.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Улуғбек Бақоев: "Футболда гол киритган жамоа ютади"