
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва БААнинг “Шаржа” клуби ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров "China Cup-2019" мусобақасида жароҳат олганидан хабарингиз бор.
Маълум танаффусдан сўнг футболчимиз яна машғулотларга қайтди. Айни пайтда унинг жамоаси Голландияда янги мавсумга ҳозирлик олиб бормоқда. Шукуровнинг тез орада батамом тузалиб, яна терма жамоа ва клубига ўзининг мазмунли ўйини билан фойда келтиришига умид билдирамиз.
Ўз навбатида, сентябрь ойида бошланадиган ЖЧ саралаш баҳслари олдидан Шукуровнинг таркибга қўшилиши Эктор Купер учун совға бўларди.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар