18:30 / 02.08.2019
2 543

Миллий олимпия қўмитаси 100 миллион сўмлик танлов эълон қилди

Миллий олимпия қўмитаси 100 миллион сўмлик танлов эълон қилди
Профессионал ва ҳаваскор дизайнерлар диққатига!

Келаси йил шу куни барчамиз Токио Олимпиадасини диққат билан кузатиб бораётган бўламиз. Ҳар бир мамлакат вакиллари Олимпия ўйинларида ўзига хос дизайндаги кийимларда, спорт экипировкаларида иштирок этишади.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси соҳага оид қатор Вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳаваскор ва профессионал дизайнерларга миллий рамзларимиз уйғунлашган спорт экипировкаларининг эскизи бўйича танлов эълон қилади. Бунда исталган инсон ўз ижодига мансуб чизмаларни [email protected] электрон почтасига юбориши мумкин.

Танлов якуни бўйича ғолиблар ташкилий қўмита томонидан жами 100 000 000 (юз миллион) сўм миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади. Шундан:
• Спорт экипировкалари дизайни учун 60 000 000 (олтмиш миллион) сўм;
• Олимпиада очилиш ва ёпилиш маросимларига расмий либослар дизайни учун 30 000 000 (ўттиз миллион) сўм;
• Токиода спортчиларимизни қўллаб-қувватловчи ишқибозларга аталган спорт кийимлари дизайни учун 10 000 000 (ўн миллион) сўм.

Танлов 1 сентябргача давом этади.
Иштирок этиш учун буюртма 2019 йил 15 августга қадар қуйидаги манзилда қабул қилинади: e-mail: [email protected]
Алоқа учун телефон: 71-244-41-41
Ўзбекистон спортчиларининг халқаро майдондаги имиджини барчамиз биргаликда шакллантирамиз!

Манба: olympic.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Миллий олимпия қўмитаси 100 миллион сўмлик танлов эълон қилди