3 554
Канчельскис: «Ҳоким қўнғироқ қилиб қайси футболчини ўйнатишни, ҳатто ҳисобни буюртма қиларди»
«Навбаҳор»нинг собиқ мураббийи Андрей Канчельскис «Матч ТВ»га интервью берди. Интервью давомида россиялик мураббий ўзбек футболи ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Наманганда ҳоким футболга қизиқади. Ҳоким бу биздаги губернаторга ўхшаган лавозим. «Навбаҳор» худди «Пахтакор» ёки «Локомотив» каби катта пулга эга клуб эмас. Бу халқ жамоаси. Мухлислар футболни яхши кўришади ва жуда қизиққон, улар тошбўрон қилишлари ҳам мумкин (кулади). Намангандан ҳеч қайси мураббий яхшиликча кетмаган.
Лекин мен нолисам, уят бўлади. Мени қўлларида кўтариб юришди десам ҳам бўлади. Биз катта натижаларга эришмаган бўлсак-да, топ жамоаларга бошоғриқ бўлишни уддаладик. Жамоа 14 йил ичида илк марта медаль олди.
У ерда ҳоким телефон қилиб «Фалончини ўйнат, фалончини эмас» деб айтиши мумкин. У ҳатто ҳисобни ҳам буюртма қилиб: «Бугун 3:0 ютишимиз керак», деб айтиши ҳеч гапмас.
У кийиниш хонасига кириб, футболчиларга бақирганди ҳам. Бир ўйиннинг танаффусида у кийиниш хонасига кирди. Ҳисоб 0:0 эди ва 2-бўлимда 3:0 ютдик. Ҳокимнинг айтишича, бу унинг гаплари самараси бўлган. Кейин ҳокимга футболчилар билан ўйиннинг эртасига, юзма-юз гаплашишни тавсия қилдим. Бир-биримизни тушундик. У одам Наманган учун кўп иш қилган, лекин унинг ёрдамчилари...», — деб Канчельскиснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Матч ТВ» расмий сайти. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади