Нижегород области губернатори кубогида учинчи ўрин учун баҳсда «Ҳумо» хоккейчилари Минскнинг «Динамо» жамоасини 5:1 (2:0, 3:0, 0:1) ҳисобида мағлубиятга учратди, деб хабар беради Kun.uz нашри «Торпедо» ХК матбуот хизматига таяниб.
Учрашувдаги биринчи шайба 44-сонияда урилди - «Торпедо» собиқ ҳимоячиси Алексей Пепеляев ўз номини таблога ёздириб қўйди. Кейинчалик «Динамо» аъзолари тўрт марта четлатилди, бунинг учун улар яна битта ўтказиб юборилган шайба билан жазоланди. «Ҳумо»нинг устунлиги Иван Яценко томонидан мустаҳкамланди - 2:0.
Иккинчи бўлимда тошкентликлар ғалабали одими давом этди. «Ҳумо» ўйинчилари - Евгений Григоренконинг дубли ва Павел Здуновнинг шайбаси ҳисобни 5:0 кўринишига олиб келди.
Учинчи бўлим бошида «Динамо» ўйинда интригани жонлантирди. Александр Павлович битта шайба урди, бир дақиқадан сўнг эса минскликлар буллит ҳуқуқига эга бўлишди. Афсуски, Иван Дроздов жаримани аниқ амалга ошира олмади ва ўйинга қайтиш учун йўл тўсилди. Евгений Попихин шогирдлари ўйинни ишончли тарзда якунлашди ҳамда ўз янги тарихидаги биринчи совринни қўлга киритишди. Учинчи ўрин учун Кичик кубок Тошкентга йўл олди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади