
Россия чемпионатининг 5-туридан ўрин олган «Ростов» – «Крилья Советов» баҳсидан (1:0) сўнг мезбонлар устози Валерий Карпин иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
Унда журналистлардан бири, “ОАВда «Ростов» ўйинчилари, Норманн, Шомуродовга жиддий клублар қизиқиш билдираётгани ҳақида гап-сўзлар янграмоқда. Трансфер ойнасининг якунига қадар асосий таркибнинг қайсидир аъзосини йўқотиш хавфи мавжудми?, дея мураббийга савол берди.
«Хавф йўқ. Биз ҳеч кимни сотмаймиз. Бироқ, агар эртага 50 миллион таклиф қилишса, ўзим уларни керакли жойга олиб бораман», – деб жавоб берган Карпин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар