21:40 / 14.08.2019
2 927

Мухлислар тарихдаги энг буюк шахматчини танлашди

Мухлислар тарихдаги энг буюк шахматчини танлашди
Норвегиялик гроссмейстер Магнус Карлсен Халқаро шахмат федерациясининг (FIDE) твиттердаги саҳифасидаги овоз беришда иштирок этган мухлислар талқинига кўра тарихдаги энг буюк шахматчи деб тан олинди. Амалдаги чемпион учун 36 фоиз овоз берилган.

Карлсен шахмат тожини 2013 йилдан бери ўзида ушлаб келмоқда. У, шунингдек, учта тоифа – классик шахмат, рапид ва блицда мутлақ чемпион бўлган илк шахматчи бўлган. Бундан ташқари, норвегиялик FIDE рейтингига етакчилик қилган энг ёш шахматчи ҳисобланади. Ўшанда у 19 ёш бир ойлик бўлган.

2-ўринни россиялик гроссмейстер Гари Каспаров (28 фоиз овоз), 3-ўринни америкалик Бобби Фишер (25 фоиз овоз) эгаллаган.

11 фоиз респондентлар “бошқа шахматчи” варианти учун овоз беришган. Овоз беришга қўйилмаган шахматчилар орасида Вишванатан Ананд энг кўп эсга олинган. Сўровномада 500 дан кўпроқ одам иштирок этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мухлислар тарихдаги энг буюк шахматчини танлашди