13:11 / 16.08.2019
2 803

Хитойлик инвесторлар “Навбаҳор”га қизиқиш билдиришмоқда

Хитойлик инвесторлар “Навбаҳор”га қизиқиш билдиришмоқда
Айни пайтда Наманган вилоятида янги замонавий бинолар қад ростламоқда. Ушбу қурилишларда хорижий компания ва инвесторлар ҳам фаол иштирок этишмоқда.

Шулардан бири Хитойнинг “NAMANGAN QIANXING INVEST” МЧЖ хорижий компаниясидир. Ушбу компания вакиллари айни кунларда вилоятда қурилаётган меҳмонхона ҳамда бошқа қурилиш иншоотларига инвестиция киритишмоқда.

Бугун ушбу компания раҳбари жаноб Чен Цинг Фу бошчилигидаги бир гуруҳ хитойлик инвесторлар Наманган шаҳар ҳокими, “Навбаҳор” ПФК президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов ҳамроҳлигида “Навбаҳор” уй учрашувларини ўтказадиган “Марказий” ўйингоҳга ташриф буюришди.

Хитойлик меҳмонларга ташриф давомида шунингдек, “Навбаҳор” ПФК вице-президенти Бахтиёр Исакджанович Усманов, “Навбаҳор” ПФК директори Бахтиёр Мелиевич Бобоев, “Марказий” ўйингоҳ директори Набихон Абдуғаниев ва “Навбаҳор” ПФК ходимлари ҳам ҳамроҳлик қилишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Хитойлик инвесторлар ташриф давомида футболчиларнинг кийим алмаштириш хоналари, спорт зал, ўйингоҳ майдони билан танишишди ҳамда “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Деян Журжевич, ёрдамчи мураббийлар - Саша Кляич ва Мустафо Байрамов, шунингдек, “Навбаҳор” сардори Игорь Голбан, жамоа легионерлари – Александр Касьян ҳамда Иван Соловьёв билан учрашишди.

Мартабали меҳмонларга “Навбаҳор” ёшлар жамоаси футболчилари ўз маҳоратларини намойиш этишди.

Шунингдек, Наманган шаҳар ҳокими, “Навбаҳор” ПФК президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов ҳам хитойлик инвесторларга “мастер-класс” намойиш этиб берди ва мартабали меҳмонлар Шавкат Шокиржановичнинг маҳоратига тан бериб, уни олқишлашди.

Хитойлик инвесторлар “Навбаҳор” клуби ҳақида маълумотга эга эканликлари, “Марказий” ўйингоҳ Хитойдаги унча – бунча стадиондан қолишмаслиги, майдон чими ҳам аъло даражада эканлигини таъкидлаб, жамоага қизиқиш билдиришаётганлиги, ҳомийлик қилиш истаклари борлигини таъкидлашди.

Биринчи ҳомийлик кўмаги сифатида жаноб Чен Цинг Фу “Навбаҳор” вице-президенти Бахтиёр Усмановга дастлабки маблағни туҳфа қилди.

Ўз навбатида “Навбаҳор” ПФК томонидан мартабали меҳмонларга жамоа мураббийлари ҳамда футболчиларининг имзолари қўйилган тўплар, клуб логотипи туширилган футболка, кепка ва шарфлар совға қилинди.

Томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқалари яна давом этишига келишиб олишди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хитойлик инвесторлар “Навбаҳор”га қизиқиш билдиришмоқда