Якунига етиб бораётган август ойининг саноқли кунларида бир қатор профессионал боксчиларимиз навбатдаги жангларини ўтказади. Мазкур бахслар орасида ҳимоя, камар учун ҳамда рейтинг жанглари ўрин олган. Ушбу жангларни анонс тарзда ва баъзи бир фикрларимиз остида сизларга тақдим этамиз.
25 август
Равшанбек Шерматов - Бингченг Зу (Хитой)
Шоҳрух Ашуров - Жунг Сон Канг (Жанубий Корея)
Олимжон Назаров - Иван Сориано (Филиппин)
Вьетнамнинг Хо Ши Мин шаҳрида ташкил этиладиган ушбу бокс оқшомида уч нафар ҳамюртимиз ринга кўтарилади. Улар орасида тажрибали Олимжон Назаров “WBO international Flyweight Title” камари учун жанг қилади. Қолган икки ҳамюртимиз Равшанбек Шерматов ҳамда Шоҳрух Ашуров рейтинг жангида иштирок этади.
Мазкур уч жанг орасида шубҳасиз “Кичик Тайсон” номи билан машҳур Олимжон Назаровники шиддатли ўтиши табиий . Чунки, камар учун жанг, қолаверса улкан тажриба тўқнашуви. Сабаби, ҳар иккиси бир неча йиллардан буён профессионал рингларда жавлон уришади. Одатда, филиппинлик боксчилар асосий урғуни тезликка қаратишади. Сориано ҳам шундай тезкор боксчи саналади. Ўз вақтида Менни Пакьяо, Нонито Дониер издоши сифатида ҳам эътироф этилган эди. Бизнинг “Кичик Тайсон” эса унданда тез ва ақлли жанг олиб боради деб ўйлаймиз. Ўз ўрнида ҳар уч юртдошимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.
23 август
Шоҳжаҳон Эргашев – Абдиел Рамирез (Мексика)
АҚШнинг Оклахома штати Брокен-Эрроу шаҳрида ташкил этиладиган, “Showtime” дастуридан ўрин олган жанг кечасида ринга кўтарилади. Айтиб ўтиш мумкинки, мазкур мексикалик боксчи профи рингда жуда катта тажрибага эга саналади. Юртдошимиз фаолиятидаги энг жиддий рақиблардан бири бўлади десак ҳам муболаға бўлмайди. Мексикалик чармқўлқоп устаси профи рингда 29 бора жанг ўтказиб, уларнинг 24 тасида зафар қучган. Тўрт бора мағлубият ва битта дуранг бор. Одатда, мексикалик боксчилар чидамли бўлишади ва профессионал боксда ўзига хос Мексика услуби ҳам мавжуд. Қолаверса, ҳамюртимиз фаолияти мобайнида ушбу юрт вакилларига тўқнаш келмаган. Шу нуқтаи назардан, бу жанг осон бўлмаслигига шаъма қилган эдик. Лекин юртдошимизнинг қандай салоҳиятга эга эканлигини яхши биламиз. Шундай экан, ғалабалар бардавом бўлишига умид қиламиз.
24 август
Азизбек Абдуғофуров –Андрей Сироткин (Россия)
Россиянинг Челябинск шаҳрида ташкил этиладиган, марказий жангида Сергей Ковалёв ҳамда Энтони Ярд тўқнаш келувчи, бокс оқшомида юртдошимиз мезбон боксчига қарши ринга кўтарилади. Мазкур жангда Азизбек WBC Silver камарини ҳимоя қилади. Ҳамюртимиз ғалабаларга чанқоқ ва катта рингни соғинганлиги аниқ. Чунки бу жанг ташкил этилиши учун ҳам узоқ кутишга тўғри келди. Насиб қилса, навбатдаги ҳимоя жангида ҳам “ААА” ўз сўзини айта олади.
29 август
Хуршидбек Норматов – Валтер Райт (АҚШ)
АҚШда фаолият олиб бораётган яна бир юртдошимиз Коннектикуд штатида бўлиб ўтувчи жанг кечасида ринга кўтарилади. Унга мезбон боксчи рақиблик қилади. Ушбу қарама-қаршилик ҳам рейтинг жанги мақомида бўлади. Маълумки, Хуршидбек мағлубиятсиз одимламоқда. Ўйлаймизки, бу жангда ҳам анъана давом этади.
24 август
Шаҳрам Ғиёсов – Дерлей Перес (Колумбия)
Мухлислар диққат эътиборидаги яна бир жанг бу шубҳасиз Шаҳрам иштирокидаги бўлса ажаб эмас. Колумбиялик боксчига қарши ринга кўтарилувчи ҳамюртимизга ҳам осон бўлади деб ўйлаш ноўрин. Чунки, Дерлей юртдошимиздан профи рингда беш баробар кўп жанг ўтказган. Тажрибали ва ўзига хос боксчи саналади. У фаолияти давомида 40 та жанг ўтказиб, уларнинг 34 тасида зафар қучган. Тўрт бора мағлубият ва икки бор дуранг қайд эта олган. Шундай бўлсада, бизнинг наздимизда бу жангда юртдошимиз фаворит...
31 август
Анвар Турапов –Ролдан Алдеа (Филиппин)
Филиппинда ринга кўтариладиган ҳамюртимизга мезбон боксчи қаршилик кўрсатади. Анвар профессионал боксда фаолиятини бошлаганига кўп бўлмади. Олти маротабагина ринга кўтарилган. Рақиби эса, 22 бор жанг ўтказишга улгурган, профи рингни хавосига мослашиб олган чармқўлқоп устаси саналади. Бу рейтинг жанги ҳисобланиб, энг қизиғи Алдеа бир хафтадан сўнг, Екатеринбургда яна бир юртдошимиз Равшанбек Умурзақовнинг камарига даъвогар сифатида унга қарши жанг ўтказади. Тасодифни қарангки, шу икки боксчимиз яна бир филиппинлик Роберто Гонсалесни ҳам нокаут билан мағлуб этишган эди. Бу сафар ҳам шундай бўлишини истар эдик. Албатта, юртдошларимизнинг истеъдодига шубҳамиз йўқ. Шундай экан яхши натижалардан умид қилаверамиз.
Аҳмадбек ЭШМАТОВ
Манба: Sports.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди