20:00 / 17.08.2019
2 447

"Қўқон-1912" ўз майдонидаги илк ғалабасини қўлга киритди

"Қўқон-1912" ўз майдонидаги илк ғалабасини қўлга киритди
Суперлига 17-турида "Қўқон-1912" ўз майдонида "Сурхон" жамоасини қабул қилди.
Учрашув майдон эгаларининг фаол ҳужумлари билан билан бошланди. Дастлабки дақиқаларданоқ ташаббусни қўлга олган "Қўқон-1912" футболчилари биринчи бўлимнинг 7-дақиқасидаёқ тезкор гол киритишни уддасидан чиқдилар. Бу вазиятда мезбонларнинг комбинация орқали ташкил этган ҳужумини 4-рақамли футболчи Собит Синдаров аниқ зарба билан голга айлантирди - 1:0.

Голдан руҳланган мезбонлар рақиб дарвозасига иккинчи голни киритиш учун фаолликни янада оширдилар. Ташкил этилган ҳужумлар натижасида "Қўқон-1912" футболчиларида яна яна қулай имкониятлар юзага кела бошлади. Дастлаб Шахбоз Эркиновнинг зарбасига аниқлик етишмаган бўлса, кейинчалик Мурод Холмухаммедовнинг бурчакдан етказиб берган тўпига Суҳроб Бердиевнинг бош билан йўллаган зарбаси бир оз ноаниқ бўлди.

Мезбонларнинг ҳужумкор ўйинига ўз навбатида тезкор қарши ҳужумлар билан жавоб бериб турган "Сурхон" вакиллари 38-дақиқага келиб ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлдилар. Меҳмонлар футболчиси Абдул Азиз Юсуповга нисбатан ишлатилган қўполлик учун учрашувни бошқариб бораётган бош ҳакам "Қўқон-1912" дарвозаси томон жарима зарбаси белгилади. "Сурхон" жамоасининг тажрибали футболчиси Шавкат Саломов чамаси 25 метрлардан жарима зарбаси ажойиб тарзда ижро этиб, мезбонлар дарвозасини ишғол этди - 1:1.
Биринчи бўлим сўнгига қадар дарвозаларга бошқа гол китилмади ва 1:1 ҳисобида якунига етди.

Иккинчи бўлим яна мезбон жамоа футболчиларининг ҳужумкор ўйини билан бошланди.
Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида "Қўқон-1912" футболчиси Суҳроб Бердиевда меҳмонлар дарвозасига гол киритиш учун имконият юзага келганди, бироқ бу вазиятда унинг зарбаси ноаниқ бўлди. Орадан бир оз вақт ўтиб мезбонларда бурчак тўпи тепиш имконияти юзага келди. Мурод Холмухаммедовнинг бурчак тўпидан йўлланган айланма зарбаси жуда хавфли чиқди, бир оз ноаниқ. Учрашувнинг 58- дақиқаси мезбонлар учун омадли келди. Бу вазиятда "Сурхон" жамоасининг легионер футболчиси Владимир Бубанья ўз жарима майдони яқинида мезбонлар футболчисига нисбатан ўйин қоидасини бузди. Жарима тўпини қўқонликларнинг тажрибали футболчиси Мурод Холмухаммаедов кучли зарба билан голга айлантирди - 2:1.

Орадан бир оз вақт ўтиб "Сурхон" жамоаси вакилларида ўйинда ҳисобни тенглаштириш учун имконият юзага келганди, бироқ бу вазиятда Аъзам Алиевнинг зарбасига аниқлик етишмади. Ўтказиб юборилган голдан сўнг меҳмонлар ўйинни анча кучайтиришди, лекин улар томонидан ташкил этилган бир неча ҳужумлар самара келтирмади.
Шу тариқа "Қўқон-1912" жамоаси Суперлига учрашувларида ўз майдонидаги илк ғалабасини қўлга киритди.

«Қўқон-1912» - «Сурхон» 2:1 (1:1)
Голлар:
Собит Синдаров 7, (1:0), Шавкат Саломов 38, (1:1), Мурод Холмухаммедов 58, (2:1)

“Қўқон-1912”: 1. Ислом Абдуллаев, 4. Cобит Синдаров (11. Тимур Ҳакимов - 84), 7. Жамшид Ҳасанов, 10. Қувондиқ Рўзиев, 14. Аваз Маматхўжаев (16. Жасур Ҳасанов – 83), 15. Ойбек Рустамов, 17. Жаҳонгир Аҳмадов, 19. Суҳроб Бердиев (91. Отабек Ҳайдаров – 76), 22. Шаҳбоз Эркинов, 65. Марко Милич, 70. Мурод Ҳолмуҳаммедов.
Захира: 33. Музаффар Абдуллаев, 9. Зафар Тўраев, 21. Тимур Усмонов, 27. Жасур Ёқубов, 72. Алишер Саматов.

“Сурхон”: 22. Сардор Қобулжонов, 2. Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 4. Дуглас Насименто (99. Лукас Де Оливейра – 70), 6. Раҳматулло Бердимуродов (77. Асрор Ғофуров -30), 10. Шавкат Саломов (9. Шоҳназар Норбеков-80) , 13. Абдул Азиз Юсупов, 14. Аброр Исмоилов , 19. Владимир Бубанья, 20. Ҳусниддин Ғофуров, 21. Аъзам Алиев, 44. Дарко Станоевич.
Захира: 1. Асилбек Амонов, 12 . Азамат Аҳмедов, 5. Азамат Исроилов, 7. Равшанбек Хурсанов, 15. Азамат Алланиёзов, 17. Элдор Бойматов.

Бекзод Толибов тайёрлади

Манба: championat.asia

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Қўқон-1912" ўз майдонидаги илк ғалабасини қўлга киритди