19:53 / 18.08.2019
2 797

Вадим Абрамов: "Бугун қийналдик, чунки рақиб ҳимоявий ўйнади"

Вадим Абрамов: "Бугун қийналдик, чунки рақиб ҳимоявий ўйнади"
Coca Cola Суперлигаси 17-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Металлург" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.
"Рақиб ҳимояга ўтиб ўйнагани учун биз учун баҳс оғир бўлди. Бизни қарши ҳужумда жазолашга уринишди. Йигитларга раҳмат айтаман. Танаффусда айтганларимни бажаришди ва ғалабага эришдик. Аммо гол урганимиздан кейин кўпроқ ҳимояга ўтиб олганимиз ёқмади.

Биз "Металлург"нинг ҳимоясини ёриб ўтиш қийин бўлди. Иккинчи таймда биз тактикани бироз ўзгартирдик ҳамда гол урдик.
Бугун ҳакамликка эътироз йўқ. Албатта барча ўйинда ҳакам кичик бўлса ҳам хато қилади.

Энди кейинги ҳафта ўртасида Кубок ўйинини ўтказамиз. Тезроқ тикланиш учун ҳаракат қиламиз. Бир томондан кўп ўйин ўтказганимиз ҳам яхши. Футбол мухлислар учун ўйналадику", - дейди Вадим Абрамов.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Вадим Абрамов: "Бугун қийналдик, чунки рақиб ҳимоявий ўйнади"