23-29 август кунлари Ўзбекистон мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб ОАВ ва нашриёт-матбаа корхоналари ходимлари, журналист ва блогерлар учун «MEDIA.UZ» футбол ҳафталиги ўтказилади.
Ҳафталик Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан, Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда ташкил этилади.
«Мусобақа — юртимиздаги журналист ва блогерлар, умуман миллий медиа майдонида фаолият юритаётган ижодкорларни халқ фаровонлигини ошириш, мамлакат тараққиётига ҳисса қўшишда бир мушт бўлиб бирлаштириш ва жипслаштириш мақсадида ташкил этилмоқда», дейилади АОКА хабарида.
Мусобақа низомига мувофиқ, унда асосан ОАВ ходимлари, журналистлар, блогерлар ҳамда агентлик тизимига кирувчи ташкилотлардан тузилган 24 та жамоа қатнашади.
Турнирда иштирок этиш истагини билдирганлар шахсини тасдиқловчи хужжатлар — фуқаролик паспорти, меҳнат дафтарчаси ёки тузилганига 3 ойдан кам бўлмаган муддатли меҳнат шартномалари нусхасини, шунингдек, 3х4 ҳажмдаги фотосуратларини [email protected] электрон манзилига юбориши лозим.
Аризалар 22 августгача қабул қилинади. Шу куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида мусобақага қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Унда турнир тартиб-қоидалари, очилиш ва тақдирлаш маросими тўғрисида ҳам ахборот берилади.
Агентлик ахборот соҳасининг барча вакилларини дўстлик, ҳамжиҳатлик, ҳамфикрлик шиори остида ўтказиладиган футбол ҳафталигида фаол иштирок этишга чақирган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди