Coca Cola Ўзбекистон кубоги чорак финалидан ўрин олган “Навбаҳор” – “Насаф” клублари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Деян Журжевич ўз фикрларини билдирди.
Аввало “Насаф” жамоасини бугунги ғалаба ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритганлиги билан табриклайман. Ўйин борасида тўхталадиган бўлсам, баҳс жуда қийин кечди. Шунингдек, яна бир нарсани таъкидламоқчиманки, гол уролмаган жамоа ғалаба қозонолмайди. Бугунги баҳсда ушбу ибора ўз тасдиғини топди.
- Мазкур учрашувдан олдин “Насаф” клубининг ўйин услубини ўрганганмидингиз?
- Албатта, қаршиликларнинг ўйинларини таҳлил қилиб, ўрганиб чиққандик. “Насаф”нинг таркиби асосан ёшлардан иборат ҳамда футболчиларининг тезкорлигини, воҳаликлар асосан қарши ҳужумга таянган ҳолда тўп суришларини олдиндан тахмин қилгандик ва амалда ҳам шундай бўлди. Шогирдларим қаршиликларнинг қарши ҳужумларидан бирида бир марта қўпол хатога йўл қўйиб, ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юборишди ҳамда ушбу хато қимматга тушди.
Машғулотлар давомида йигитларга қарши ҳужумларда эҳтиёт бўлиш лозимлигини уқтиргандик ва таъкидлагандик. Афсуски, ўтказиб юборилган тўпдан сўнг, режаларимиз ўзгариб кетди. Натижада “Насаф” ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.
Манба: pfcnavbahor.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди