
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси шу кунларда Москвада бўлиб ўтаётган “Star Way” номли Валентин Иванов хотира-турнирида иштирок этмоқда.
Мусобақанинг 1-турида Азамат Абдураимов шогирдлари Туркияга қарши майдонга тушишди ва 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйишди. Гуруҳдаги иккинчи ўйинда Сербия Россияни худди шу ҳисобда мағлуб этди.
Бугун эса ўсмирларимиз 2-турда Сербия билан куч синашишди. Унда вакилларимиз 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
“Star Way” номли Валентин Иванов хотира-турнири
21 август
Туркия - Ўзбекистон 3:2
Сербия - Россия 3:2
23 август
17:00 - Ўзбекистон - Сербия 3:0
20:00 - Россия - Туркия
25 август
17:00 - Сербия - Туркия
20:00 - Россия - Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар