
Тошкентнинг "Пахтакор" клуби ўз майдонида "Андижон"ни қабул қилди ва 5:1 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди. Драган Черан мазкур беллашувда хет-трик қайд этган бўлса, Сардор Собирхўжаев ва Игорь Сергеевлар биттадан ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйишди. Бунга андижонликлар сафида Илдар Маматказин бир бор жавоб қайтарди холос.
Параллель равишда кечган "Сўғдиёна" - АГМК қарама-қаршилигида мезбонлар минимал ҳисобда зафар қучишди. Баҳсдаги ягона гол 80-дақиқада Кахи Махарадзе томонидан киритилди.
"Пахтакор" бугунги муваффақият эвазига ўз очколар сонини 50 тага етказиб олди. "Андижон" эса 16 очко билан 12-поғонани эгаллаб турибди. Улуғбек Бақоев бошқарувидаги "Сўғдиёна" кетма-кет ғалабалар эвазига 30 очко жамғаришга эришди ва жадвалда 4-ўринга кўтарилиб олди. 16 очкоси бор олмалиқликлар эса 13-поғонадан жой олган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг