«Навбаҳор» клуби бироз кеч бўлса-да бош мураббий Деян Журжевич истеъфосини эълон қилди.
«Бундан 2 ой олдин «Навбаҳор»да бош мураббий ўзгариб, россиялик мутахассис Андрей Канчельскис ўрнига сербиялик Деян Журжевич тайинланган эди.
Афсуски, Журжевичнинг қўл остида «лочинлар»нинг натижалари салбий кўриниш олди. Жумладан, Суперлига баҳсларида «Навбаҳор» ўз майдонида «Қизилқум» (0:1), ОКМК (0:1), сафарда эса «Металлург»га (0:1) имкониятни бой бериб, сафарда «Бухоро» (0:0) билан дуранг ҳисобини қайд этиб, фақат «Андижон» (1:0) устидан ғалаба қозонди. Натижада «Навбаҳор» турнир жадвалида 3-ўриндан 6-ўринга тушиб кетди.
Шунингдек, «Навбаҳор» Ўзбекистон кубогининг чоракфиналидан ўрин олган баҳсда ўз майдонида «Насаф»га 0:1 ҳисобида ютқазиб, мусобақадан чиқиб кетди. Албатта, бу натижалар клуб раҳбариятини қониқтирмади. Шу боис, бугун Деян Журжевич билан тузилган шартнома бекор қилиниб, у истеъфога чиқарилди», - дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Навбаҳор» Журжевич истеъфосини эълон қилмасдан бурун Андрей Канчельскисни бош мураббий сифатида таништирган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин