20 ёшли франциялик Микаэль Кюизанс 2017 йилдан бери Германияда.
Ўшанда Гладбахнинг "Боруссия" клуби уни "Нанси"дан сотиб олди ва тезда асосий таркиб футболчисига айлантирди - Кюизанс 2017/18 мавсумда аввалгисидан кўпроқ учрашув ўтказди.
У Дитер Хекин билан тил топиша олмади ва Кюизанс мавсумнинг бор-йўғи битта учрашувида асосий таркибда майдонга тушди, қолган баҳсларда захирадан майдонга тушди ёки ўриндиқда қолиб кетди. У иштирок этган баҳслар сони 24та бўлди.
Қишки трансфер олдидан унга ПСЖ қизиқаётгани ҳақида маълумот тарқалди, аммо Кюизанс кетмади. Баҳорда у икки ой захирада қолиб кетди. Ёзга яқин "Бавария" пайдо бўлди.
Ёзда Гладбах клубининг мураббийи ўзгарди - Марко Розе бош мураббий сифатида эълон қилинди, аммо унда ҳам Кюизанс билан муаммолар пайдо бўлди, мутахассис йигитчага етарлича ўйин амалиётини кафолатлай олмади. Франциялик хафа бўлди ва машғулотларда очиқчасига норози эканлигини намойиш этди. Маълумотларга кўра, у машғулотларда боғичи бойланмаган бутсаларда тўп тепган, жамоадошлари билан қўл бериб кўришишни истамаган.
"Зандхаузен"га қарши кубок ўйинидан олдин катта можаро келтириб чиқарди. Кюизанс уни асосий таркибга киритишларини билиб, барга йўл олди ва маст холда қайтди.
У ўз мақсадига эришди: Микаэлни жазолашди ва қайдномага киритишмади. Натижада Кюизанс бир ҳафтадан сўнг "Бавария"га ўтди. "Боруссия" бу трансфердан 10-12 млн. евро ишлаб олди.
Манба: championat.asia “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин