
Россия Премьер-лигаси 8-туридан ўрин олган "Локомотив" ҳамда "Ростов" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.
"РЖД-Арена"да кечган учрашувда меҳмонлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Ҳамюртимиз Элдор Шомуродовнинг икки голига мезбонлар сафида Антон Миранчик бир бор жавоб қайтарди.
Шу тариқа Валерий Карпин шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 17 тага етди ва жамоа турнир жадвалида пешқадамга айланиб олди. Иккинчи ўриндаги "Краснодар" ҳисобида 7 беллашувда 14 очко мавжуд.
Шомуродов эса бу мавсум Премьер-лигада киритган голлари сонини 7 тага етказган ҳолда тўпурарлар баҳсида мутлақ етакчига айланди.
Россия Премьер-лигасиЛокомотив РостовЭлдор ШомуродовВалерий КарпинТурнир жадвалиТўпурарлар баҳси Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг