22:10 / 31.08.2019
3 414

Бу голларни албатта кўринг! Шомуродовнинг дубли “Ростов”га ғалаба келтирди (видео)

Бу голларни албатта кўринг! Шомуродовнинг дубли “Ростов”га ғалаба келтирди (видео)
Россия Премьер-лигаси 8-туридан ўрин олган "Локомотив" ҳамда "Ростов" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.
"РЖД-Арена"да кечган учрашувда меҳмонлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Ҳамюртимиз Элдор Шомуродовнинг икки голига мезбонлар сафида Антон Миранчик бир бор жавоб қайтарди.

Шу тариқа Валерий Карпин шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 17 тага етди ва жамоа турнир жадвалида пешқадамга айланиб олди. Иккинчи ўриндаги "Краснодар" ҳисобида 7 беллашувда 14 очко мавжуд.

Шомуродов эса бу мавсум Премьер-лигада киритган голлари сонини 7 тага етказган ҳолда тўпурарлар баҳсида мутлақ етакчига айланди.

"Локомотив" – "Ростов" 1:2
Голлар:
0:1 – 41 Шомуродов, 0:2 – 58 Шомуродов, 1:2 – 81 Миранчук.
"Локомотив": Гильерме, Рыбус, Чорлука, Хеведес, Игнатьев, Баринов, Криховяк, Миранчук (Жоау Мариу, 30), Миранчук, Жемалетдинов (Жоржевич, 60), Смолов.
"Ростов": Бабурин, Чернов, Сигурдссон, Козлов, Чистяков, Еременко, Норманн, Саплинов (Логашов, 67), Ионов (Зуев, 87), Попов (Байрамян, 60), Шомуродов.
Огоҳлантиришлар: Норманн (26), Еременко (39), Рыбус (64), Логашов (88), Игнатьев (90).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бу голларни албатта кўринг! Шомуродовнинг дубли “Ростов”га ғалаба келтирди (видео)