Анчелоти: “Иккита турда еттита гол ўтказдик, сабаби...”

“Наполи” бош мураббийи Карло Анчелотти Италия А сериясининг 2-турида “Ювентус”га (3:4) учралган мағлубиятга изоҳ берди.
“Рақиб бизга босим ўтказишига йўл қўйиб бердик. Фабиан Руис биринчи бўлимда туринлик ҳимоячилар томонидан жуда яхши “қўриқланди” ва биз унга тўпни етказиб бера олмадик. Қарши ҳужумларда гол уриш имкони бўлсада, бу имкониятлардан фойдалана олмадик.
Роналду ва Игуаин гол урган вазиятларда ҳимоячилар ўз ўринларида эди. Учинчи гол киритилганида дарвозамиз олдида 7-8 киши бўлиб ҳимояланаётгандик.
Танаффусдан кейин Фабиан Руис фаол ҳаракат қила бошлади ва рақибларига қийинчилик туғдирди. Ҳимоя индивидуал ҳаракатлар эвазига қурилмайди. Биз иккита турда еттита гол ўтказдик, сабаби бутун жамоа борини бериб ҳаракатланмаяпти.
Кулибали терма жамоаси сафига бормайди, шу боис у икки ҳафта мобайнида биз билан шуғулланиб, керакли “форма”га кириб олиши мумкин”, дея Анчелоттининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sport Italia.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!“Рақиб бизга босим ўтказишига йўл қўйиб бердик. Фабиан Руис биринчи бўлимда туринлик ҳимоячилар томонидан жуда яхши “қўриқланди” ва биз унга тўпни етказиб бера олмадик. Қарши ҳужумларда гол уриш имкони бўлсада, бу имкониятлардан фойдалана олмадик.
Роналду ва Игуаин гол урган вазиятларда ҳимоячилар ўз ўринларида эди. Учинчи гол киритилганида дарвозамиз олдида 7-8 киши бўлиб ҳимояланаётгандик.
Танаффусдан кейин Фабиан Руис фаол ҳаракат қила бошлади ва рақибларига қийинчилик туғдирди. Ҳимоя индивидуал ҳаракатлар эвазига қурилмайди. Биз иккита турда еттита гол ўтказдик, сабаби бутун жамоа борини бериб ҳаракатланмаяпти.
Кулибали терма жамоаси сафига бормайди, шу боис у икки ҳафта мобайнида биз билан шуғулланиб, керакли “форма”га кириб олиши мумкин”, дея Анчелоттининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sport Italia.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…