23:38 / 08.09.2019
3 400

Ироқ - Ўзбекистон учрашуви олдидан. Ироқ билан неча марта ўйнаганмиз?

Ироқ - Ўзбекистон учрашуви олдидан. Ироқ билан неча марта ўйнаганмиз?
Эртага Ўзбекистон терма жамоаси Иордания пойтахти Амман шаҳрида Ироқ билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Иккала жамоа ҳам 5 сентябрь куни ЖЧ-2022 саралаши доирасида 1-тур ўйинини ўтказди ва 2-турда дам олади.

Ироқ сафарда Баҳрайн билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, Ўзбекистон сафарда Фаластинга ютқазиб қўйди - 0:2.
Ироқ ва Ўзбекистон шу кунга қадар 8 марта ўзаро ўйин ўтказишган.

Каттагина устунлик вакилларимиз томонида. Терма жамоамиз беш марта Ироқни мағлуб этган. Иккита учрашувда дуранг қайд этилган. Ироқ ўз тарихида бир марта Ўзбекистон устидан ғалаба қозонган холос.

Бу жамоага қарши охирги 4та ўйиннинг барчаси ўртоқлик мақомида ўтган. 2004 йил ЖЧ-2006 саралаши доирасидаги ўйин Ироқдаги сиёсий вазият туфайли айнан Амман шаҳрида ўтказилган. Демак, бу икки жамоа иккинчи марта Амманда тўқнаш келишади.

Жамоалар ўртасидаги барча ўйинлар натижаси
01.09.2000 Ироқ - Ўзбекистон 2:0 | "Тўрт миллат кубоги"
18.02.2004 Ўзбекистон - Ироқ 1:1 | ЖЧ-2006 саралаши
18.07.2004 Ироқ - Ўзбекистон 0:1 | Осиё Кубоги-2004
13.10.2004 Ироқ - Ўзбекистон 1:2 | ЖЧ-2006 саралаши
02.07.2007 Ироқ - Ўзбекистон 0:2 | Ўртоқлик
25.12.2014 Ўзбекистон - Ироқ 1:0 | Ўртоқлик
28.12.2014 Ўзбекистон - Ироқ 0:0 | Ўртоқлик
24.07.2016 Ўзбекистон - Ироқ 2:1 | Ўртоқлик

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ироқ - Ўзбекистон учрашуви олдидан. Ироқ билан неча марта ўйнаганмиз?