Фото: Elsa/Getty Images
Теннис бўйича АҚШ очиқ чемпионати финалида россиялик Даниил Медведев испанциялик Рафаэль Надалга мағлуб бўлди.
Мусобақанинг 5-рақамли теннисчи Медведев Надалга 5:7, 3:6, 7:5, 6:4, 4:6 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашув 4 соат 49 дақиқа давом этган. Спортчилар ўзаро 2-марта учрашишди ва навбатдаги марта Надалнинг қўли баланд келди.
Профессионал теннисчилар рейтингида 2-ўринни эгаллаётган 33 ёшли Надал US Open’нинг 4 карра ғолибига айланди. Унинг ҳисобида шунингдек Roland Garros’да 12 та, Уимблдонда 2 та ва Австралия очиқ чемпионатида битта ғалаба бор. Шу тариқа, испаниялик Катта дубулға мусобақаларининг 19-карра ғолибига айланди. У бу кўрсаткич бўйича фақатгина швейцариялик Рожер Федерердан (20 та ғалаба) ортда қолмоқда.
Медведев 2005 йилдан бери Катта дубулға мусобақаси финалига чиқа олган илк россиялик бўлди. Охирги марта бундай имкониятга Австралия очиқ чемпионатида Марат Сафин эга бўлганди. Шунингдек, US Open’да ғалаба қозонган ягона россиялик эркак теннисчи ҳам Сафин ҳисобланади.
АҚШ очиқ чемпионати Катта дубулға мусобақаларининг мавсумдаги тўртинчи ва якуний мусобақаси ҳисобланади. Жорий йилда унинг мукофот жамғармаси 57 млн долларни ташкил қилди. Ушбу суммадан ғолибга 3,85 млн доллар, финалчига 1,9 млн доллар берилади.
7 сентябрда мусобақанинг аёллар ўртасидаги финалида 19 ёшли канадалик Бьянка Андрееску афсонавий Серена Уильямсни мағлуб эта олганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин