Ван Бронкхорст "Манчестер Сити" мураббийи бўлди

Ван Бронкхорст "Манчестер Сити" мураббийи бўлди
Жованни ван Бронкхорст "Манчестер Сити" мураббийлар штабидан ўрин олди.
Маълум бўлишича, ўтган ҳафтадаёқ голландиялик мутахассисни инглизларнинг машғулотларида кўришган.

Аслида Ван Бронкхорст Гвардиоланинг мураббийлар штабига ёзда киритилган, аммо бу ҳақида эълон қилишни исташмаган.
Клуб раҳбарияти Ван Бронкхорстни клуб фалсафаси билан таништиришдан манфаатдор.

Маълумот учун, 44 ёшли мутахассиснинг сўнгги иш жойи "Фейеноорд" клубида бўлган эди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар