Фото: Yandex Photos
UFC енгил вазн тоифасининг собиқ чемпиони Тони Фергюсон россиялик яккакурашчи Ҳабиб Нурмагомедов билан бўлган келишмовчиликлари ва бўлажак жангги ҳақида гапирди.
«Мен ва Ҳабибнинг жамоаси ўртасида тортишувлар бўлган. Бир марта меҳмонхонага кирганимда улар мени ўраб олганди. Бу йигитлар — шунчаки безорилар тўдаси.
Бу жанжаллар Ҳабибга қарши жанг қилиш истагимни янада кучайтирди. Биз унга гамбургер ейиш ва бошқа нарсаларга рухсат берамиз. Бундан роҳатланиб қол, аҳмоқ! Аммо семириб кетма, биз декабрда жанг ўтказишимиз керак.
У жангни қабул қилиши керак. Совринни ҳимоя қил ёки уни топшириб қўй, жиддий айтяпман. Шунчаки камарни ташла, мен билан жанг қилишдан қўрқишингни ва кетишингни айт.
Агар акси бўлса, мен жанг қилишни истайман. Мен бир йилда биргина жанг ўтказишдан чарчадим. Декабрда жанг қилишни истайман», — дейди Фергюсон.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UFC президенти Дэйна Уайт Ҳабибнинг кейинги рақиби Тони Фергюсон ёки Конор Макгрегор бўлиши мумкинлиги ҳақида айтганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин