date
views 3 298

ЖЧ-2022 саралаш. Яман – Саудия Арабистони баҳсида жанговар дуранг қайд этилди

ЖЧ-2022 саралаш. Яман – Саудия Арабистони баҳсида жанговар дуранг қайд этилди
ЖЧ-2022 саралаш босқичининг Осиё минтақасида 2-тур учрашувлари давом эттирилди.
"Д" гуруҳида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг рақиблари Яман ва Саудия Арабистони ўзаро тўқнаш келишди.

Ўйин 2:2 ҳисобида жанговар дуранг натижа билан якун топди. Икки маротаба ҳисобда Яман миллий терма жамоаси ҳисобда олдинда борганига қарамасдан, Саудия Арабистони мувозанатни тиклашга эришди.

Эслатиб ўтамиз, Яман миллий терма жамоаси дастлабки турда Сингапур билан 2:2 ҳисобида дуранг натижа қайд этганди.

ЖЧ-2022 саралаши, 2-тур. "Д" гуруҳи

Яман - Cаудия Арабистони - 2:2
Голлар:
Мохаммад (8), Ал Дахи (37) - Бахерби (23), Салим Ал Доссари (48)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ-2022 саралаш. Яман – Саудия Арабистони баҳсида жанговар дуранг қайд этилди