18:30 / 12.09.2019
2 967

Шаҳобиддин Зоиров жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади

Шаҳобиддин Зоиров жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади
Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда.
12 сентябрь кунги жанглар доирасида -52 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган боксчи Шаҳобиддин Зоиров биринчи жангини туркманистонлик Йиҳлас Гиличжановга қарши ўтказди.

Рио—2016 Олимпиадаси чемпиони жангда тўлиқ устунликка эришди ва иккинчи раундда рақибини нокдаун ҳолатига ҳам туширди.

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси
Уч раунд натижаларига кўра, ҳакамлар бир овоздан Шаҳобиддиннинг ғалабасини қайд этишди - 5:0.
Шаҳобиддин Зоировга кейинги босқичда Доминикан Республикаси вакили рақиблик қилади.

Бугун, -63 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Элнур Абдураимов жазоирлик рақибига қарши рингга кўтарилади.
9-10 сентябрь кунларида Ўзбекистон бокс терма жамоасининг 2 нафар вакили, -75 килограмм вазн тоифасидаги Фанат Қаҳрамонов ва -81 кг вазн тоифасидаги Дилшод Рўзметов саралаш босқичидан муваффақиятли ўтишди, уларнинг иккиси ҳам мўғулистонлик боксчиларни ишончли тарзда мағлубиятга учратишди.

Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон бокс терма жамоасининг қолган вакиллари қуйидаги рақибларга қарши жанг қилишади:

-57 кг: Миразизбек Мирзахалилов – Де Андраде (Бразилия) / Иванов (Польша) (15 сентябрь)
-69 кг: Бобоусмон Батуров – Аррегуи (Аргентина) / Миккалеф (Черногория) (16 сентябрь)
-91 кг: Санжар Турсунов – Хулио Бланко (Колумбия) / Тейшейра Да Сильва (Бразилия) (15 сентябрь)
+91 кг: Баҳодир Жалолов – Рогава (Украина) / Рамазон Пурделавар (Эрон) (17 сентябрь).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шаҳобиддин Зоиров жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади