
Хабарингиз бор, айни кунларда Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугун бўлиб ўтган жангда ҳамюртимиз Шаҳобиддин Зоиров туркманистонлик рақибини катта устунлик билан мағлуб этди.
Раундлар мобайнида ўзининг тезкор ҳаракатлари билан рақибини шошириб қўйган юртдошимиз, иккинчи раундда ҳакамни ҳисобни очишга ҳам мажбур қилди. Якунда, 5:0 ҳисобидаги ғалаба юртдошимиз ҳисобига ёзилди.
Қуйида Шаҳобиддин Зоиров иштирокидаги ушбу жангни томоша қилишингиз мумкин: ВИДЕО-1 ВИДЕО-2 «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар