Ўзбек футболида ўзига яраша из қолдира олган Тимур Кападзе фаолияти давомида кўплаб ютуқларга ва муваффақиятларга эришди. Очиғи, унинг футболчилик фаолияти ёрқин хотираларга шу қадар бой бўлдики, бунга фақат ҳавас қилиш мумкин. Шу боис Кападзенинг фаолиятини футболчи бўлишни истаган ёшларга намуна қилиб кўрсатса арзийди.
Миллий терма жамоамиз сафида 119 та ўйин ўтказган собиқ футболчи фаолияти мобайнида «Нефтчи», «Пахтакор», «Бунёдкор», «Инчхон Юнайтед» (Ж.Корея), «Шаржа» (БАА), «Актобе» (Қозоғистон) ва «Локомотив» клубларида самарали тўп сурганини яхши биламиз.
Умуман олганда, Тимур Тоҳирович, фаолияти давомида терма жамоа ва клубларда кўплаб футболчилар билан бирга ўйнаган ва шу билан бирга бир қанча тажрибали мутахассисларнинг қўли остида тўп сурган. Шуларни инобатга олган ҳолда Кападзе Sports.uz сайти учун ўзи билан бирга ўйнаган футболчилардан иборат рамзий терма жамоасини тузиб чиқди.
Дарвобазон: Игнатий Нестеров.
Ҳимоячилар: Анзур Исмоилов, Гочгули Гочгулиев (Туркманистон), Виталий Денисов, Самат Смаков (Қозоғистон).
Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров, Миржалол Қосимов, Леонид Кошелев.
Ҳужумчилар: Максим Шацких, Александр Гейнрих.
Бош мураббий: Боб Хоутон (Англия) “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси