18:16 / 15.09.2019
2 931

"Қўқон-1912" "Бунёдкор" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади

"Қўқон-1912" "Бунёдкор" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади
Ўзбекистон Суперлигаси 19-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" ҳамда "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.
Қўқон шаҳрида кечган учрашувда мезбонлар рақиб дарвозасига жавобсиз 3 та тўп киритишга эришди. Голларга Авазхон Маматхўжаев, Шахбоз Эркинов ва Мурод Холмуҳаммедовлар муаллифлик қилди.

Шу тариқа, қўқонликлар ҳисобидаги очколар сони 20 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 9-ўринга кўтарилиб олди. "Бунёдкор" эса қўшимча кўрсаткичлар туфайли 4-ўринга тушиб кетди.

“Қўқон-1912” – “Бунёдкор” 3:0
Голлар:
Авазхон Маматхўжаев 4, - 1:0. Шаҳбоз Эркинов 54, - 2:0. Мурод Холмуҳаммедов 60 пенальти, - 3:0.

“Қўқон-1912”: 1. Ислом Абдуллаев, 7. Жамшид Ҳасанов, 11.Тимур Хакимов (10. Қувондиқ Рўзиев, 63), 14. Аваз Маматхўжаев, 15. Ойбек Рустамов, 17. Жаҳонгир Аҳмадов (9. Зафар Тўраев, 82), 19. Суҳроб Бердиев, 20. Иқбол Маликжонов, 22. Шаҳбоз Эркинов (91. Отабек Ҳайдаров, 61), 65. Марко Милич, 70. Мурод Ҳолмуҳаммедов.
Захира: 33. Музаффар Абдуллаев, 16. Жасур Ҳасанов, 21. Тимур Усмонов, 27. Жасур Ёқубов, 72. Алишер Саматов, 76. Хамидилло Абдухамидов.

"Бунёдкор": 1. Абдумавлон Абдужалилов, 3. Ислом Қобилов, 6. Анвар Ғофуров, 7. Дилшод Аҳмадалиев (34. Суҳроб Иззатов, 62), 10. Хуршид Ғиёсов, 11. Жавоҳир Қаҳрамонов, 13. Лутфулла Тўраев, 14. Миржаҳон Мираҳмадов (19. Нурилло Тўхтасинов, 46), 17. Саржар Қодирқулов, 22. Шохрух Гадоев, 30. Абдулла Абдуллаев (24. Евгений Чумак, 69).
Захира: 25. Мурод Зухуров, 5. Бобур Фарҳодов, 20. Владислав Нуриев, 21. Дмитрий Островский, 23. Санжар Рихсибоев, 37. Муҳаммадодил Қаҳрамонов.

Огоҳлантиришлар: Ислом Қобилов 5, Лутфулла Тўраев 23, Темур Ҳакимов 23, Жавоҳир Қаҳрамонов 57, Аваз Маматхўжаев 74, Анвар Ғофуров 74, Хуршид Ғиёсов 84.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Қўқон-1912" "Бунёдкор" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади