
"Реал" президенти Флорентино Перес жамоаси ҳақида фикрлари билан бўлишди.
"Ўтган мавсум биз хоҳлагандек ўтмади. Бу жамоа ҳаммасини ютиб бўлганини тушунишингиз керак, аммо даражамизни сақлаб қолишда муҳим бўлган шиддаткорликни кўрсата олмадик. Буни ўзгартиришимизга менда заррача ҳам шубҳа йўқ. Керакли ўзгаришлар қилиниши шарт ва вазифамиз ғалабалар қозониш. Муваффақиятларга оч бўлишимиз зарур. "Реал"да барча совринларни ютган футболчилар ўйнашади. Улар ҳурмат-эҳтиромга сазовор", — дейди Перес. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар