16:06 / 16.09.2019
3 116

Имомхўжаев: «Катта клубга етган пул академияга етмай қолишини лаънатлайман ва қоралайман»

Имомхўжаев: «Катта клубга етган пул академияга етмай қолишини лаънатлайман ва қоралайман»
Муборакнинг «Машъал» футбол клуби академияси ёпилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Ўзбекистон профессионал футбол лигаси директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев ушбу хабарга муносабат билдириб ўтди.

«Муборак шаҳридаги футбол академияси ёпилгани борасида хабарлар пайдо бўлди. Бу футбол ва унинг келажаги учун жуда қўрқинчли хабар аслида. Аммо ҳозирги ҳолатда уни ёпилди эмас, фаолиятини вақтинча тўхтатди, десак тўғрироқ бўлади.

Машъал академияси яхши лойиҳа. Отабек Шукуров ва Элдор Шомуродов каби миллий терма етакчилари айнан унинг тарбияланувчилари ҳисобланади. Айни вақтда «Машъал» футбол клуби йиллик сметасида белгиланган пулларни олишда қийинчиликка дуч келмоқда. Оқибатда академия учун коммунал тўловлар, футболчилар учун овқат масаласида муаммолар юзага келган. Машғулот ўтказадиган тарбияланувчиларнинг овқатланиши ўз вақтида бўлмаса, меҳнатлар самарасини кўриш қийин. Шунинг учун ҳам академия футболчиларига вақтинча жавоб берилган.

ЎФА бу борада иш олиб боради. Бизнингча, академияларнинг шунчаки йўқ бўлиб кетишига йўл қўйилмайди. Аввал ҳам кўп бора айтгандик, бугун шу фикрни яна такрорлашни истаймиз: миллионлар ўйинига ажратилаётган пуллар фақатгина футбол мактаблари, академиялар, моддий-техник базалар, стадионлар қуриш ҳамда терма жамоалар учунгина сарф этилиб, катта жамоалар пулсиз қолса — биз бу қарорни икки қўлимизни кўтариб қўллаб-қувватлаймиз.

Болалар келажаги учун ажратилган пулларга ҳеч қачон афсусланмайсан, бу келажак учун қўйилган инвестициядир. Бироқ катта клубларга топилган пуллар академияларга етмай қолса, биз бундай ҳолатни лаънатлаймиз ва қоралаймиз».

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Имомхўжаев: «Катта клубга етган пул академияга етмай қолишини лаънатлайман ва қоралайман»