2 739
Суперлига. "Сурхон" ва "Андижон"да ғалаба қозонди, "Локомотив" эса аранг дурангга эришди
Ўзбекистон Суперлигасининг 20-тур учрашувлари старт олди ва 3та ўйин якунига етди.
"Локомотив" клуби меҳмонда "Қўқон-1912"га қарши майдонга тушди ва 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этди. Дастлаб мезбонлар сафида Суҳроб Бердиев 35-дақиқада гол киритди. Иккинчи бўлимда эса Темурхўжа Абдухолиқовнинг олис масофадан кутилмаганда берган зарбаси қўқонликларнинг дарвозасидан жой олди. Шу тариқа, ўйин дуранг билан якунланди. Бу "Локомотив"нинг кетма-кет учинчи дуранг натижасига айланди.
"Динамо" эса ўз майдонида "Андижон"га қарши майдонга тушди. Кетма-кет мағлубиятга учраётган самарқандликлар бу сафар ҳам яна ютқазиб қўйди. "Андижон" клуби 42-дақиқасида Шаҳзод Убайдуллаевнинг киритган ягона голи эвазига ғалабани илиб кетди. Шу тариқа, самарқандликлар кетма-кет мағлубиятлари давом этмоқда.
Термизда эса "Сурхон" клуби АГМКни қабул қилди ва 70-дақиқада Аброрбек Исмоиловнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди. Бу ғалабадан сўнг "Сурхон" жамоаси очколари сонини 31тага етказди ва турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилиб олди.
Ўзбекистон Суперлигаси, 20-тур
"Қўқон-1912" - "Локомотив" - 1:1
Голлар: Суҳроб Бердиев (35) - Темурхўжа Абдухолиқов (67)
“Қўқон-1912”: 1. Ислом Абдуллаев, 7. Жамшид Ҳасанов, 10. Қувондиқ Рўзиев (9. Зафар Тўраев – 82), 11.Тимур Хакимов (17. Жаҳонгир Аҳмадов – 63), 14. Аваз Маматхўжаев, 15. Ойбек Рустамов, 19. Суҳроб Бердиев (29. Ҳамидилло Абдуҳамидов – 85), 20. Иқбол Маликжонов, 22. Шаҳбоз Эркинов, 65. Марко Милич, 70. Мурод Ҳолмуҳаммедов.
“Локомотив”: 35. Жавоҳир Илёсов, 5. Анзур Исмоилов, 6. Остон Ўрунов (22. Смит Медина -80), 8. Жамшид Искандеров, 10. Сардор Мирзаев, 11. Темурхўжа Абдухолиқов (21. Жавоҳир Эсонқулов – 90), 20. Ислом Тўхтахўжаев, 23. Йован Жокич (71. Арсланмурат Аманов – 46), 24. Даврон Ҳошимов, 77. Диёр Туропов, 88. Игорь Йелич.
"Динамо" - "Андижон" - 0:1
Гол: Шаҳзод Убайдуллаев (42)
"Динамо": Шоҳруҳ Эшбўтаев, Ихтиёр Тошпўлатов, Жасур Ўринов, Хаким Аламхонов, Аббос Шодмонов (Баҳодир Насимов, 46), Жасур Азимов, Бобур Қосимов, Амиржон Сафаров, Сардор Эминов (Комил Шарофутдинов , 66), Дамир Темиров, Қадамбой Нурметов (Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 53)
"Андижон": Виталий Мирний, Радосав Алексич, Бобур Акбаров, Аброр Хусинов (Жалил Кимсанов, 81), Хуршид Авилов, Дилшод Рахматуллаев, Роббим Ҳасанов, Ойбек Қиличев (Рўзимбой Аҳмедов, 68), Сардор Азимов, Қаҳрамон Баходиров, Шаҳзод Убайдуллаев.
"Сурхон" - АГМК - 1:0
Гол: Аброрбек Исмоилов (70)
"Сурхон" — 1. Асилбек Амонов - 2. Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 4. Дуглас Насименто (Шохназар Норбеков, 58) 5. Азамат Исроилов, 6.Раҳматилло Бердимуродов, 10. Шавкат Саломов, 13. Абдулазиз Юсупов, 14. Аброрбек Исмоилов, 17.Элдор Бойматов, 44. Дарко Станоевич, 77. Асрор Ғофуров.
АГМК — 32.Суҳроб Султонов - 23.Акмал Шораҳмедов (сардор), 88.Игорь Зонич, 33.Сардор Раҳмонов, 8.Санъат Шихов - 3.Эркин Байдуллаев (Жасур Ҳакимов, 72) 5. Дилшод Жўраев - 97. Жасур Яхшибоев (Сайдулло Раҳматов, 58) 4.Миржамол Қосимов (Жасур Умаров, 65) 7.Элгужа Григалашвили, 99.Шаҳзод Нурматов. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»