date
views 2 795

Миразизбек Мирзаҳалилов мўғулистонлик рақибини енгиб финалга йўл олди

Миразизбек Мирзаҳалилов мўғулистонлик рақибини енгиб финалга йўл олди
Бугун мусобақанинг ярим финал жанглари бўлиб ўтмоқда. -57 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Миразизбек Мирзаҳалилов финал йўлида мўғулистонлик Эрденебат Тсендбаатарга қарши рингга кўтарилди.

Қизиқарли тарзда кечган жанг якунида ҳакамлар бир овоздан ҳамюртимизнинг ғалабасини қайд этишди. Шу тариқа, ярим финалга чиққан иккинчи боксчимиз ҳам олтин медаль учун курашни давом эттирадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар -52 вазн тоифасида Шаҳобиддин Зоиров ҳам финал йўлланмасини қўлга киритган эди.
Олдинда эса бизни Бобоусмон Батуров, Дилшодбек Рўзметов ва Баҳодир Жалолов иштирокидаги ярим финал жанглари кутиб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Миразизбек Мирзаҳалилов мўғулистонлик рақибини енгиб финалга йўл олди