Бокс. Баҳодир Жалолов россиялик боксчини мағлуб этиб финалга чиқди

Бокс. Баҳодир Жалолов россиялик боксчини мағлуб этиб финалга чиқди
Бугун мусобақанинг ярим финал жанглари бўлиб ўтмоқда. +91 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Баҳодир Жалолов финал йўлида россиялик Максим Бабанинга қарши рингга кўтарилди.

Қизиқарли тарзда кечган жанг якунида ҳакамлар бир овоздан ҳамюртимизнинг ғалабасини қайд этишди. Шу тариқа, тўртинчи боксчимиз финал йўлланмасига эга чиқди.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар -52 кг вазн тоифасида Шаҳобиддин Зоиров, -57 кг вазн тоифасида Миразизбек Мирзаҳалилов, -81 кг вазн тоифасида эса Дилшодбек Рўзметовлар финал йўлланмасини қўлга киритган эди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар