17:52 / 23.09.2019
3 127

Ўзбекистон миллий жамоасини Вадим Абрамов бошқаради

Ўзбекистон миллий жамоасини Вадим Абрамов бошқаради
«Бунёдкор» клуби устози Вадим Абрамов Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи этиб тайинланади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси маълум қилди.

«Миллий терма жамоамизда бундан буён Вадим Абрамов бош мураббий сифатида фаолият олиб боради. ЎФА мураббийлар кенгаши юртимиздаги таниқли мутахассислардан бири саналадиган Вадим Карленович номзодини маъқуллади.

Биласиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ушбу мутахассис бошчилигида Қатар яшил майдонларида ўтган Осиё кубоги-2011да қитъа биринчиликларидаги ўзининг энг яхши натижасини қайд этган. Шунингдек, миллий терма жамоамизнинг ўша ёрқин ўйинлари мухлисларимизнинг ҳали ҳам ёдида.

Вадим Абрамовга мураббийлар штабида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида узоқ йиллар муваффақиятли ўйин кўрсатган ва эндиликда мураббийлик соҳасида ҳам қисқа вақт ичида тез ўсишга эришиб, мухлислар ишончини қозонишга улгурган Тимур Кападзе ёрдам беради.

Шунингдек, ўзбек футболи мухлисларига яхши таниш бўлган австралиялик тажрибали мутахассис Мирко Йеличич футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги билан шуғулланади. Дарвозабонлар билан эса Денис Иванков ишлашда давом этади», – дейилади расмий ахборотда.

ЎФА хабарида 57 ёшли мутахассиснинг «Бунёдкор» бош мураббийи лавозимидаги келгуси фаолияти бўйича маълумот берилмаган. Ўз навбатида клуб ҳам ҳозирча бу ҳақда баёнот бергани йўқ.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон миллий жамоасини Вадим Абрамов бошқаради