18:40 / 23.09.2019
4 454

Россия ОАВда Купернинг истеъфоси ҳақидаги хабарларга қандай фикрлар билидирилмоқда?

Россия ОАВда Купернинг истеъфоси ҳақидаги хабарларга қандай фикрлар билидирилмоқда?
Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлиб ишлаб келган Эктор Купер истеъфога чиқди.
Бу борада Россия Оммавий Ахборот Воситаларида ҳам хабар бериб ўтишди. Айнан шу хабарларда мухлислар томонидан қолдирилган изоҳларга эътиборингизни қаратамиз.

Россия интернет ахборот агентлигининг спортга оид бўлган энг машҳур сайтларидан бири "Sports.ru" Купер Ўзбекистон терма жамоасидан бўшатилди деб хабар ёзган. Ушбу хабарга мухлислар турли фикрлар қолдиришган:

Kakadurdy Rejebow: Ҳатто Шомуродов ҳам Ўзбекистон термасига ёрдам бера олмади! Купернинг олдига ЖЧ-2022 га чиқиш вазифаси қўйилган эди.

Поль Анри: Фаластин ёмон терма эмас эди. Асосий футболчилари легионер ҳисобланишади. Ҳатто Европада тўп сурувчи футболчилари бор ва айнан шулар терма жамоадаги асосий ролни ижро этишади.

Alex4S4: Купер аллақачон нафақахўр, нима учун у уйида ўтира олмайди?

S.A.N.: Мантиқий юриш бўлибди. Ёш мураббий сифатида, Фаластинлик мураббий Куперни тактик томонлама енгди. Аслида ушбу ўйиндан кейиноқ, дарҳол ишдан бўшатишлари керак эди.

Джакомо Сифилини: Энди қаерга? Бутангами?

Mikas7: Ўйлаганингизчалик, Ўзбекистон кучсиз эмас. СССР даврида Россия ва Украина билан юқори чўққилар учун курашар эди (Джакомо Сифилинига жавоб тариқасида).

Владимир Самсонов: Менимча, СССР даврида Россия ва Украинадан кейин, Ўзбекистон 3-рақамли мамлакат эди, яна Арманистон ҳам кучли эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Россия ОАВда Купернинг истеъфоси ҳақидаги хабарларга қандай фикрлар билидирилмоқда?