22:00 / 25.09.2019
2 968

Одил Аҳмедов жароҳат сабаб Яман ва Сингапурга қарши ўйнамаслиги мумкин

Одил Аҳмедов жароҳат сабаб Яман ва Сингапурга қарши ўйнамаслиги мумкин
Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Одил Аҳмедов ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Яман ва Сингапурга қарши ўйинларни ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда Tribuna.uz нашри хабар бермоқда.

Хитойнинг «Шанхай СИПГ» жамоасида тўп тепаётган Аҳмедов сонидан олган енгил жароҳати сабаб миллий жамоанинг навбатдаги икки ўйинини ўтказиб юбориши кутилмоқда. Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий жамоаси 10 октябрь куни Тошкентда Яман билан, 15 октябрь куни эса меҳмонда Сингапур билан ўйнайди.

Ўзбекистон миллий жамоасини бу ўйинларда ким сардор сифатида бошлаб тушиши аниқ эмас. Осиё Кубоги олдидан Одил Аҳмедов асосий сардор, Игнатий Нестеров иккинчи ва Анзур Исмоилов учинчи сардор этиб тайинланганди. Яман ва Сингапур билан баҳсларда бу футболчиларнинг бирортаси майдонга тушмаслиги кутилмоқда.

ЖЧ-2022 саралашини Эктор Купер мураббийлигида бошлаган Ўзбекистон миллий жамоаси айни дамда саралашнинг «D» гуруҳида 0 очко билан охирги ўринда бормоқда. Гуруҳнинг қолган жамоалари Сингапурда 4, Фаластинда 3, Яманда 2 ва Саудияда 1 очко бор.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Одил Аҳмедов жароҳат сабаб Яман ва Сингапурга қарши ўйнамаслиги мумкин